Telegram Group Search
(Олий суд инфографикаси)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
Фармони👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Ўзбекистон_2030

"Кутилган фурсат"
лойиҳаси саҳнасида Судьялар олий кенгаши судьяси, юридик фанлари номзоди, доцент Малика Қаландарова -

*"Алик"сиз қолган саломнинг сабаби ва тақдирга таъсири;

*судлар ҳақида шаклланаётган қарашлар ва реал ҳолат: фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди мисолида;

*судга бўлган ишончни янада ошириш: талаб ва таклиф;

*суд тизимида очиқлик нима учун муҳим;

*"суд мухбирлари"га эҳтиёж
ва бошқа мавзуларда ҳақида сўз юритади.

ВИДЕОНИ КЎРИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Судьянинг қандай хатоси кечирилмайди?" - ушбу саволга жавоб, судьялик, тизимдаги илк қадамлар, оналик ва бекалик масъулияти, аёллик бахти ҳамда бошқа мавзуларда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Наргиза Шарипова билан суҳбат.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Нодиржон Расуловга падари бузруквори Ғаппор Расуловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Қабул квотаси миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Қабул комиссияси томонидан 2024 йилнинг 7 майидан 8 июнига қадарли Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили) учун ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тергов судьяси лавозими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди (12.06. 2024 й).

Унга кўра, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабул квотаси 185 та қилиб белгиланди.

Шундан:
жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича 95 (тўқсон беш) та;
фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича 40 (қирқ) та;
иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 (ўн беш) та;
маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 (ўн беш) та.


Шунингдек, хотин-қизлар учун 20 (йигирма) та қўшимча квота (ҳар бир суд йўналиши бўйича 5 тадан) белгиланди.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьянинг чинакам мустақиллиги – суд ҳокимиятининг энг муҳим шартидир

Абдуманноб Раҳимов,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси


...Тўғри, рақамларни келтириш осон. Бунга оддий ҳолат сифатида қарайдиганлар ҳам бор ва шундай бўлишиям керак, аслида. Чунки, суд айби тасдиқланганга жазо берса, бунинг акси бўлса, оқлайдиган даргоҳ.

Бироқ, бундан атиги 7-8 йил муқаддам аҳвол қандай эди? Судда бирор шахснинг оқланишига “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралмасмиди? Айрим мутасадди ташкилотларнинг “судьяни жазолаш тараддудига” тушиб қолиши-чи?! Оқлов ҳукми чиқарган судья камида интизомий жазога тортилгани ё “ўз аризасига” асосан ишдан кетиш ҳолати йўқ эдими?! Ишда қолган тақдирда у “шубҳа” остида бўлганини ким инкор этади бугун?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Маънавият_тафаккур_хулоса

“Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур”. ( Қуръони карим, Фусиллат сурасидан)

Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг ҳам катта хайр-эҳсондир. (Ҳадиси Шариф)

Яхши киши тўғри ва қатъий бўлади, бироқ қайсар эмас. Яхши инсон ўзига талабчан бўлади, тубан киши - ўзгаларга!
(Жалолиддин Румий)

Яхши кишилар шунинг учун ҳам яхшидирларки, ёмон бўлиш учун ўзида куч тополмайди. (Мавлоно Соҳиб Кеший)

Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан фақирроқ одам йўқ.
(Қобус)

Бирорта қоғозга имзо чекмоқчи бўлсанг, бирон одамга ёмонлик қилиб қўймасликни ўйла! (Қози Аҳмад Ғаффорий)

Эвазига нарса кутиб қилинадиган яхшиликнинг оддий олди-бердидан фарқи йўқ. (Мирзо Маҳмуд Отоий)

Уйқудан аввал кун бўйи қилган барча ишларингни бир аниқлаб олмагунча кўзингни юмма. (Пифагор)

Ўйлаган ишинг яхшиликка олиб келмаса, барча эзгу-орзуларинг беҳудадир. (Жозеф Жубер)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Тергов судьяси институти бошқа давлатларда ҳам мавжудми?

...Мазкур институт Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган. Ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси бўлган.

Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бу лавозим кейинчалик Литва, Молдова, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғиз Республикаларида жорий этилган.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Омон Арабовга укаси Ҳусан Арабовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Муносабат

Ҳолат инкор этилмайди, зарур чоралар кўрилмоқда


Jurnalist24.uz”да баён қилган жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судидаги ҳолат инкор этилмайди. Дарҳақиқат, турли сабабларга кўра, айрим суд мажлислари белгиланган вақтдан кечроқ бошланиши бор гап. Бундай манзара бир неча омилларга боғлиқ. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида иккита судьялик лавозими айни пайтда бўш (ушбу суд етти таркибли). Бу ҳол шундоғам иш ҳажми оз бўлмаган мазкур суднинг 5 нафар судьяси катта юклама билан ишлаётганини англатади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода семинар: суд тизимида янги институт, унга бўлган талаб ва эҳтиёж

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Саноқли дақиқалардан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бошланади.

Бугун йиғилиш кун тартиби кенг бўлиб, Кенгаш аъзолари томонидан эллик нафардан зиёд номзодларнинг айримларини судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Қутлов

Айни пайтда давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келган Халилилло Собиржонович Тўрахўжаевни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайлаш тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар ҳамжамияти Халиллилло Тўрахўжаевнинг тизимдаги самарали фаолиятини, хусусан, суд-ҳуқуқ ислоҳотларидаги муносиб хизмати, ижтимоий адолатни таъминлаш, айниқса, фуқаролик судларини алоҳида ҳуқуқий институт сифатида янада такомиллаштиришга қўшган баракали ҳиссасини қадрлайди ва ҳақли равишда эътироф этади. Шунингдек, юксак ишонч ифодаси сифатида маъсулиятли лавозимга сайлангани билан самимий қутлаб, бардавом муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Адолат Муқумовага падари бузруквори Аҳмад Муқумовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Кенгашдан_сўнг

Танлов якунидаги тайинловлар

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар, хусусан, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қисқа танаффуслар билан олти соатдан кўпроқ давом этган жараён якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг раиси Миралимов Бахтиёр Дехқонбоевичнинг судьялик лавозимида бўлишининг энг юқори ёши 2026 йил 7 февралгача узайтирилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Муҳокама якунида Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан:

Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига;

Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўн тўрт нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда, етти нафари жамоатчилик асосида амалга оширади.

Судьялар олий кенгашининг барча аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Чалғимайлик, чалғитмайлик...


Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд ва Бухоро бўлимларининг суд бошқарувчилари қўлга олингани ҳақида хабарлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилар экан, уларнинг айримларида воқеликка нотўғри ёндошув ва талқинлар кузатилмоқдаки, бу ҳол вазиятга ойдинлик киритишни талаб қилади.

Судьялар олий кенгаши аввал ҳам аниқлик киритганидек, номида “суд” сўзи бор барча нодавлат бирлашма ёки уюшмалар суд тизимига кирмайди. Жумладан, суд бошқарувчилари ҳам.

Cуд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс. Янада аниқроқ тушунтирилса, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан суд томонидан тўловга қобилиятсизлик (банкрот) тўғрисидаги ишларни юритиш жараёнида кредиторлар ёки ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд бошқарувчиси тайинланади.

Суд бошқарувчилари суд томонидан тайинланса-да, суд ходими ҳисобланмайди. Чунки, улар одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ваколатга эга эмас. Шу боис ҳам суд бошқарувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколати ва фаолиятига доир бошқа масалалар “Судлар тўғрисида”ги қонун билан эмас, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 765-сон (12.09.2019й.) қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинган.

Демак, муайян воқелик бўйича хабар тарқатишда чалғимаслик, жамоатчиликни ҳам чалғитмаслик мақсадга мувофиқдир.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/06/24 17:11:18
Back to Top
HTML Embed Code: